Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Юрген Клопп "Ливерпул" да “Порту” вундеркинни кўрмоқчи

Юрген Клопп "Ливерпул" да “Порту” вундеркинни кўрмоқчи

Автор: admin

Клопп уни кутяпти
“Ливерпул” ёзги трансферлар вақтида “Порту” ярим ҳимоячиси Фабиу Феррейра Виейрани ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Маълумотларга қараганда, 21 ёшли плеймейкернинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. “Порту” ҳозир бу вундеркиндни янги битимга кўндирмоқчи. Лекин “Ливерпул”нинг таклифи вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин.
Виейра ёшлар ўртасидаги Эвропа чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб топилган эди. Унинг бошчилигидаги Португалия финалгача этиб келди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда Германияга кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.
Виейра Португалия чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, юқори савияда тўп тепди.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *