Goal24.uz » Ўзбекистон » Shohjahon Ergashev Toshkentda o‘tgan boks kechasida tanzaniyalik raqibini muddatidan avval mag‘lub etdi

Shohjahon Ergashev Toshkentda o‘tgan boks kechasida tanzaniyalik raqibini muddatidan avval mag‘lub etdi

Автор: admin

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (20-0, 18 КО) 11-июн, жума куни Тошкентдаги бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчига Танзания вакили Салиму Женго ( 16-4, 10 КО) рақиб бўлди. Биринчи раундда Шоҳжаҳон ўзининг зарбалари билан рақибни мувозанатдан чиқарди, ҳакам ҳисобни очди ва дарҳол техник нокаутни қайд этди. Шундан сўнг тортишувли ҳолат юз берди, Салиму жангни давом эттиришни талаб қилди, Эргашев ҳам жангга тайёр эканини маълум қилди. Бироқ ҳакамнинг қарори ўз кучида қолди ва Ўзбекистон вакили техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Бокс кечасидаги бошқа жангларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
  • Сергей Воробёв (Россия) техник нокаут эвазига Александр Журавскини (Қозоғистон) ютди;
  • Улуғбек Ҳақбердиев (Ўзбекистон) очколар эвазига Дмитрий Атроховни (Беларус) таслим қилди;
  • Жамшидбек Нажмиддинов (Ўзбекистон) 5-раундда Мераб Туркадзени (Грузия) техник нокаут эвазига таслим қилди;
  • Асрорбек Раҳимов (Ўзбекистон) очколар эвазига  Исломжон Холиқовни (Ўзбекистон) мағлуб этди;
  • Ботиржон Зокиров (Ўзбекистон) очколар эвазига Александр Салтиковдан (Россия) устун келди.
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *