Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Президент”нинг гапини икки қилолмайдиган, “Барселона”га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлган, пеналтидан гол уришни ёқтирмайдиган Х

“Президент”нинг гапини икки қилолмайдиган, “Барселона”га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлган, пеналтидан гол уришни ёқтирмайдиган Х

Автор: admin

Аргентиналик таниқли футболчи Хавер Маскерано 8-июн санасида 37 ёшни қаршилади. “Кичкина ҳукмдор”нинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар “Барселона”да кечган. Қуйида Маскеранонинг каталонияликлар сафидаги энг эсда қоларли лаҳзалари ёдга олинади.
“Барселона”га ўтиш учун маошининг 20 фоиздан воз кечган
2010-йилнинг ёзида “Ливерпул” мураббийи Рафаел Бенитес жамоани тарк этади. Хавер Маскерано Бенитесни жудаям ҳурмат қиларди, шу ўринда мураббий ҳам футболчига ишонарди. Бенитес “Интер”га ўтгач аргентиналик футболчини ҳам Италияга чақирди. Аммо ўша йилги мундиалдан сўнг Маскеранонинг терма жамоадаги шериги Лионел Месси билан бирга тўп суриши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетганди. Чиндан ҳам Хавер “Барселона” билан музокара ўтказаётганди. Испания жамоаси футболчининг трансфер нархини туширишга уринарди, мерсисайдликлар эса Маскеранони яхшироқ нархга сотишни ўйларди. Охир-оқибат аргентиналик футболчи 24 миллион евро эвазига “Барселона” сафига ўтди. Бир нечта испан нашри Маскерано трансфернинг 4 миллионини ўз чўнтагидан тўлаганини ёзди. Ўша вақтда “Барселона” вице-президенти лавозимида ишлаган Хосеп Бартомеу футболчи испан грандига ўтиш учун маоши 20 фоизга қисқаришига рози бўлганини айтганди. “Асосий таркибда майдонга тушиш қийин бўлган жамоага келаётганимни билардим, аммо Европада қандайдир соврин қўлга киритишга бўлган иштиёқим мени шу ерга етаклади” – деб айтиб ўтганди Маскерано интервюларининг бирида.

Дебют ўйинидаёқ сариқ карточка олади
Хавернинг каталонияликлар сафидаги дебюти 2010/11-йилги мавсум Ла Лиганинг 2-турида қуйи дивизиондан элитага чиққан “Эркулес”га қарши ўйинда бўлиб ўтди. Жамоалар ўртасидаги баҳс 11-сентябрь, Каталония Миллий кунига тўғри келди. Ўша куни “Камп Ноу”да йиғилганларнинг кайфиятини бузиш керак эмасди. Аммо барчаси аксинча бўлди: Маскерано 20-дақиқада рақибга ета олмади ва қўполлик ишлатди. Ҳакам уни сариқ карточка билан сийлади. Орадан бир неча дақиқа ўтгач эса яна бир бор қўполлик ишлатди, бу сафар ҳакам уни кечирди. “Эркулес” футболчиси Нелсон Валдес эса ҳисобни очди. “Барса” рақибга қарши ҳеч нарса қила олмаётганди. Ўйин тугашига ярим соат қолганда Валдес дубл қайд этди. Ўйин 0:2 ҳисобида якунига етди ва “Эркулес” ўз тарихида иккинчи бор каталонияликлар устидан меҳмондаги баҳсда ғалаба қозонди (биринчиси 1996/97-йилги мавсумда эди).
Таянч ярим ҳимоячисидан марказий ҳимоячига айланиши 
“Барселона” “Манчестер Сити”га кетган Яя Туренинг ўрнини босиш учун Маскеранони харид қилгани ҳеч кимга сир эмасди. Футболчи таянч зонада Серхио Бускетсга ёрдам бериши керак эди. Хавернинг ўзи ҳам асосий таркибда жой бўлмаслигини билган ҳолда ташриф буюрган. “Доимий майдонда бўлишимни тасаввур қилиш аҳмоқлик бўлади. Чунки марказда уч нафар Жаҳон чемпиони — Хави, Инеста ва Бускетс бор эди. Улар билан рақобат қилиш жуда мушкул вазифа. Мен улардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиламан” — деган эди Хавер тақдимот маросимида.
Бускетс доимий равишда майдонда бўлгани учун Маскерано жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганди. Ҳимоя чизиғида муаммолар юзага келгани туфайли Хавер марказий ҳимоячи позициясида майдонга туша бошлади. “2011-йил апрел ойида “Алмерия”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Габриел Милито жароҳат олди. Мен эса марказий ҳимоячи вазифасини бажаришга мажбур бўлдим. Кейинги ўйин “Шахтёр”га қарши Чемпионлар Лигасининг чорак финали эди. Биринчи ўйинда 5:1 ҳисобида ғалаба қозондик, ўшанда мен таянчда ҳаракат қилдим, Бускетс эса ҳимоячи вазифасини ўтади. Чунки Эрик Абидал жароҳат олганди. Донецкдаги ўйиндан олдин эса Гвардиола марказий ҳимояда мен ҳаракат қилишимни айтди. Биз машғулотларда бунга тайёргарлик кўрмагандик. Айнан позициямни ўзгартиришим, “Барселона”да узоқроқ қолишимнинг кафолати дея ўйлаб қолдим” — дейди Маскерано.

Хавер янги позицияда ўзини кўрсата олди ва Пеп янги ҳимоячи олиш қароридан воз кечди. Муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлди. Маскерано кейинги 7 йил давомида ҳимоячи позициясида ўйнади.
Бендтнерга қарши ҳаракат
2011-йилги Чемпионлар Лигаси нимчорак финали “Барселона” учун оғир кечди. “Арсенал” билан бўлиб ўтган биринчи ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Камп Ноу”даги жавоб ўйинида эса ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумкор футбол намойиш этиш зарур эди. Биринчи бўлимда “Барселона” ҳисобни очди, танаффусдан сўнг эса Бускетс ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Робин ван Перси ҳакам ҳуштак чалганидан сўнг тўпни тепгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва у қизилга айланиб, майдонни тарк этди. “Арсенал” ўз жарима майдонига қамалиб олди. Лекин “Барса” ҳужум кетидан ҳужум қилиб, яна 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганда эса лондонликлар ҳужумга ўта бошлади. Битта гол уларни кейинги босқичга олиб чиқарди. 87-дақиқада Жек Уилшер Никлас Бендтнерга тўпни узатди. Бендтер Виктор Валдес билан бир-бир вазиятга чиқиб олди. Даниялик футболчи гол уришига ишонган эди. Давомини эса ўзингиз кўринг:

3:1 ҳисоби ўйин якунигача ўзгармади ва “Барселона” кейинги босқичга чиқди. 2,5 ойдан сўнг эса Чемпионлар Лигасида зафар қучди.
319-ўйинида “Барселона” учун биринчи голини урди
Маскерано ҳеч қачон гол уришга қизиқмаган: “Ривер”да 46 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган, “Коринтианс” ва “Вест Ҳем”да умуман гол урмаган, “Ливерпул”да эса 139 ўйинда 2 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. “Барселона”да эса 318 та ўйинда майдонга тушиб, умуман гол урмади. Унга доимо пеналти тепиш таклиф қилинган. “Гол урсам ҳам ўйиндан ураман” – деб жавоб берарди. Лекин 2017-йил апрел ойида бу таклифни рад эта олмади. Аниқроғи Пике уни пеналти тепишга мажбурлади. “Президент (жамоадошлари ҳазиллашиб Пикени шундай чақиради) тепиш кераклигини айтди. Ким бўлибманки, президентни гапини икки қилсам?” – табассум билан жавоб берди Хавер. Ракитич пеналтини тепмоқчи эди. Аммо Пике Иванга пеналтини Маскерано тепиши кераклигини айтди. Хавер имкониятидан фойдаланди.

Хитойни забт этишга кетди
Хавер “кўк-анорранглилар” сафида 300 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 19 та совринни қўлга киритган. “Барселона”даги 8 йиллик фаолиятидан сўнг Маскерано Хитойга йўл олди. Хавер “Хебей Чайна Форчун” аъзосига айланди. “Барселона” аргентиналик футболчи учун хайрлашув маросимини ташкиллаштириб берди. “Барса” футболчилари эса Маскеранога аталган видеороликда суратга тушишди.

Хитойдаги 2 йиллик фаолияти давомида Хавер 54 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *