Goal24.uz » Жаҳон » Евро-2020. Уелс Швейцария билан дуранг рози бўлди.

Евро-2020. Уелс Швейцария билан дуранг рози бўлди.

Автор: admin

Евро-2020 «А» гуруҳи иккинчи ўйини доирасидаги баҳс Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилди. Унда Уелс миллий жамоаси Швейцарияга қарши саф тортди. 
Учрашувнинг 49-дақиқасида Эмболо швейцарияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Мур уелсликларга дуранг натижани келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:1.
Натижада, «А» гуруҳи 1-туридан кейин Италия Туркияни мағлуб (3:0) этиб 1-ўринда қолган бўлса, Уелс ва Швейцария 2-3-ўринларни банд қилиб турибди. Туркия эса ҳозирча сўнгги ўринда бормоқда.
Евро-2020. 1-тур. «А» гуруҳи
Уелс – Швейцария 1:1
Голлар: 0:1 – 49 Эмболо, 1:1 – 74 Мур.
Уелс – Уорд, Робертс, Родон, Девис, Мифем, Моррелл, Ремзи, Бейл, Аллен, Жеймс (Брукс, 75), Мур.
Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер, Элведи, Мбабу, Жака, Фройлер, Шакири (Закария, 66), Аканджи, Сеферович (Гавранович, 84), Эмболо.
55   
Добавить комментарий
Ваше имя: *