Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » "Марсел" "Арсенал" ҳимоячисини эркин агент сифатида қўлга киритади.

"Марсел" "Арсенал" ҳимоячисини эркин агент сифатида қўлга киритади.

Автор: admin

Лондоннинг “Арсенал” клубида тўп тепган бразилиялик ҳимоячи Давид Луиз Франcиянинг “Марсел” клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Гет Френч Футбол Неwс нашри хабар бермоқда.
Футболчининг хизматларига шахсан “Марсел”нинг аргентиналик мураббийи Хохе Сампаоли қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луиз 2014-2016 йилларда ПСЖ таркибида Франcия чемпионатида тўп тепган. Ўтган мавсумда у “Арсенал” таркибида 30 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришга эришди.
Трансфермаркт.де хабарига кўра, айни пайтда футболчи жароҳатини даволаш билан банд.
“Марсел” ўтган мавсум Франcия чемпионатида 38 учрашувда 60 очко жамғариб, 5-поғонани эгаллади. Жамоа баҳсларни Эвропа Лигаси гуруҳ босқичи беллашувлари билан бошлайди.
50   
Добавить комментарий
Ваше имя: *