Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Рома" яқин соатлар ичида АПЛ клубидан дарвозабон сотиб олади

"Рома" яқин соатлар ичида АПЛ клубидан дарвозабон сотиб олади

Автор: admin

Португалиялик посбон Руй Патрисиу ёзги трансфер ойнаси вақтида “Рома”га ўтишга яқин турибди.
Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг Твиттердаги саҳифасида малум қилдик.
Манбанинг хабарига кўра, римликлар дарвозабон учун “Вулверхемптон”га 7 миллион эвро таклиф қилишган. Инглиз клуби эса 10 миллион эвро сўрамоқда. Бироқ, “Рома” вакиллари бонуслар эвазига ушбу келишувни амалга оширишни режалаштиришмоқда. Малум бўлишича, 33 ёшли дарвозабон учун “Рома” уч йиллик шартнома таклиф қилган.
Патрисиу 2018 йилдан буён “Вулверхемптон” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У “бўрилар” сафига Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан кўчиб ўтганди. Якунланган мавсумда дарвозабон АПЛда 37 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 51 та гол ўтказиб юборди ва бир марта сариқ карточка билан “сийланди”.
Патрисиунинг “Вулверхемптон” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт портали футболчининг тахминий нархини 10 миллион эврога баҳолаган.
54   
Добавить комментарий
Ваше имя: *