Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” 135 миллион эвролик футболчисига харидор топди.

“Барселона” 135 миллион эвролик футболчисига харидор топди.

Автор: admin

У тезроқ кетиши керак...
“Барселона”га керак бўлмай қолган Филиппе Коутино ёзги трансферлар вақтида сотиб юборилади. Каталонияликлар анчадан бери бразилиялик юлдузга янги иш жойи қидираётган эди. Бироқ, бу футболчининг маоши катталиги боис, ҳар қандай жамоа ҳам уни ўз таркибига чорлашга жазм қила олмайди.
Ниҳоят, Эвропанинг энг бой клубларидан  ҳисобланган ПСЖ бразилиялик плеймейкерга ўз сафиан жой бермоқчи.  
Роналд Куман келаси мавсумда 29 ёшли футболчига имкон бермаслигини айтган, клуб раҳбарияти шундан сўнг, уни 50 миллион эврога сотиб юборишга қарор қилди.
Каталонияликлар 2018 йилда "Ливерпул"дан 135 миллион эврога сотиб олинган футболчини 50 миллионга қўйиб юборишга тайёр бўлса-да, парижликлар нархни янада пасайтирмоқчи.
Коутино Каталонияга келганидан бери жами 90 та ўйинда қатнаши, 23 та гол урди ва 14 та голли пас берди. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *