Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Тез орада Рамос Перес билан янги шартномани муҳокама қилади

Тез орада Рамос Перес билан янги шартномани муҳокама қилади

Автор: admin

Испаниялик яна икки йил "қироллик" клубида ўйнашни хоҳламоқда.

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг "Реал" даги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Николо Ширанинг твиттерда ёзишича, испаниялик футболчи яқин орада клуб президенти Флорентино Перес билан учрашиб, янги шартномани муҳокама қилади.

Хабарларга кўра, 35 ёшли футболчи икки йиллик шартнома ёки битта мавсумни янгилаш вариантини ўз ичига олган бир йиллик шартнома имзоламоқчи.

Рамос "Реал" да 2005 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Олдинроқ "Севиля" Серхио Рамосга беш йиллик шартнома таклиф қилиб, у тугагандан сўнг клуб бошқарувида қолиш имкониятини тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *