Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" Месси билан шартномани Америка Кубоги тугагунига қадар узайтирилишини эълон қилмайди

"Барселона" Месси билан шартномани Америка Кубоги тугагунига қадар узайтирилишини эълон қилмайди

Автор: admin

"Блауграна" сардори бор эътиборини қитъа чемпионатига қаратган.

"Барcелона" ҳужумчиси Лионел Мессининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Манбага кўра, Каталония клуби аргентиналикнинг агенти бўлган отасига таклиф юборган. "Мовий гранат" Месси олдинга қўйилган шартларга рози бўлишига ишонмоқда.

Қайд этилишича, "Барселона" бўлажак Месси билан масалани Америка кубоги бошланишидан олдин ҳал қилмоқчи бўлган, аммо буни уддалай олмаган. Энди каталонияликлар Месси билан келишувни мусобақа охиригача эълон қилмайди.

Мессининг Испания клуби билан амалдаги шартномаси 30 июн куни ўз ниҳоясига этади.

Аввалроқ Аргентина терма жамоасининг Америка кубоги учун аризаси маълум бўлган эди.
78   
Добавить комментарий
Ваше имя: *