Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » "ПСЖ" "Барселона" футболчисига жиддий таклиф тайёрламоқда

"ПСЖ" "Барселона" футболчисига жиддий таклиф тайёрламоқда

Автор: admin

Каталониянинг "Барселона" клуби яқин келажакда Фелиппе Коутинё билан хайрлашишга тайёр. Испания матбуотининг хабар беришича, "ПСЖ" бразилиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
 
Роналд Куман янги мавсумда 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига умид боғламаяпти, шу сабабли "Барселона" футболчини сотмоқчи. Каталонияликлар футболчидан тахминан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи. 2018 йилда "кўк-анорранглилар" бразилиялик учун 135 миллион еврони тўлаганига қарамай, парижликлар трансфер миқдорини камайтиришга уринмоқдалар.
Фелиппе Коутинё "Барса"га ўтгандан кейин, 90 учрашув ўтказди, унда 23 гол ва 14 голли узатма берди. Унинг трансфер қиймати ҳозирда 30 миллион еврони ташкил қилади. Коутинёнинг клуб билан шартнома 2023 йил ёзигача амал қилади.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *