Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Роналд Куман кутган трансфер амалга ошадиган бўлди

Роналд Куман кутган трансфер амалга ошадиган бўлди

Автор: admin

Куманнинг кутгани бўлди
Ниҳоят, Роналд Куман кутган трансфер амалга ошадиган бўлди. “Лион” билан шартномаси якунига этган Мемфис Депай қатор клублардан таклиф бўлганига қарамай, “Барселона”га ўтишга рози бўлди.
Манбаларнинг маълум қилишича, “Барселона” келаси ҳафта бу трансферни расман эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Нидерландиялик ҳужумчи Каталония суперклуби билан уч йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши йилига беш миллион эврони ташкил қилади.
Мемфис Депай “Лион”да 2017 йилдан бери тўп тепаётган эди. Якунланган мавсумда ҳужумчи 36 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба аниқ нишонга олди ва 10 та голли пас узатди.
188   
Добавить комментарий
Ваше имя: *