Goal24.uz » Ўзбекистон » «Икки жамоа ҳам бир хил шароитда». Вадим Абрамов Саудия Арабистони билан ўйин, икки кун машғулот ўтказилмагани сабаби ва таркиб ҳақида

«Икки жамоа ҳам бир хил шароитда». Вадим Абрамов Саудия Арабистони билан ўйин, икки кун машғулот ўтказилмагани сабаби ва таркиб ҳақида

Автор: admin

ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи сўнгги тури доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувидан аввал миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ўйин олдидан барча футболчилар соғлом, таркибда муаммо йўқ. Бу ердаги иқлим шароити ноқулай бўлиб, чанг-тўзон кузатилгани сабабли икки кун майдонда машғулот ўтказа олмадик. Билишимча, Саудия Арабистони ҳам биздек машғулот ўтказмаган. Демак, икки жамоа ҳам бир хил шароитда. Саудия Арабистонига қарши эртанги ўйин жуда муҳим, буни барча яхши англаб турибди. 
Саудияга қарши ўйин бошқа стадионда ўтаётганлиги ҳақида айтишим мумкинки, биз ўйнаган «Қирол Фаҳд» стадионида чими ўзига хос бўлиб, кўпроқ ўстирилганди. Шу боис тўп унча тез ҳаракатланмасди. Саудиянинг аввалги ўйинларини томоша қилгандим, улар бу стадионда тўп суришганида тўп анча тез ҳаракатланганди. Бугун ўйин олди машғулотларда ўзимиз учун янги майдонга мослашиб оламиз», - деди Вадим Карленович ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Саудия Арабистони – Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 15 июн, сешанба куни соат 23:00да Ар-Риёддаги «Кинг Сауд Университй Стадиум»да ўтказилади.
365   
Добавить комментарий
Ваше имя: *