Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Манчестер Юнайтед” ҳужумчисини Мадридга тавсия қилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчисини Мадридга тавсия қилмоқда.

Автор: admin

Сулшерга у керак эмас...
“Манчестер Юнайтед”нинг франтсиялик ҳужумчиси Антони Марсял ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сулшер асосий тўпурар бўлиши кутилган ҳужумчининг ўйинидан қониқмади ва уни захирага ўтқазиб қўйди. Унинг ўрнини тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олган Эдинсон Кавани ва тез ўсишга эришаётган Мейсон Гринвуд эгаллади.
Ёзда Манчестерга “Боруссия” юлдузи Жейдон Санчонинг келиши кутилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, Марсялга умуман иш қолмайди. Шу боис, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бу ҳужумчини “Реал”га трансфер қилмоқчи.
Маълумотларга қараганда, инглизлар бу борада мадридликлар билан музокараларни бошлаб юборган. Унга кўра, “Манчестер Юнайитед” испанларга ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишни таклиф қилмоқда.
Марсял якунланган мавсумда премер-лигада 22 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли пас узатди.
195   
Добавить комментарий
Ваше имя: *