Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Педри Испания терма жамоаси учун рекорд ўрнатди

Педри Испания терма жамоаси учун рекорд ўрнатди

Автор: admin

"Барселона" ярим ҳимоячиси шведларга қарши ўйини билан тарихга кирди.

Испания терма жамоаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Швеция терма жамоаси билан голсиз дуранг ўйнади.

Нохуш натижага қарамай, испаниялик ярим ҳимоячи Педри ўз терма жамоаси учун рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.

Опта хабарига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси 18 ва 201 кунлигида Испания терма жамоасида катта форумда ўйнаб тарихга кирган.

Олдинги рекорд "Барcелона", "Арсенал" ва "Челси" нинг собиқ футболчиси Франcесc Фабрегасга тегишли бўлиб, 2006 йилги Жаҳон чемпионатида 19 ёшида ва 41 кунлигида майдонга Испания формасини кийиб кириб келган.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоасига аввалроқ ёшлар таркибидан 11 нафар футболчи қўшилган эди.
96   
Добавить комментарий
Ваше имя: *