Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Арсенал" Локателли учун 40 миллион тўлашга тайёр

"Арсенал" Локателли учун 40 миллион тўлашга тайёр

Автор: admin

"Канонирлар" италиялик футболчини сотиб олишлари мумкин.

"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануел Локателли бир қатор клубларнинг қизиқиш доирасига айланишда давом этмоқда.

Манбага кўра, "Шахтёр", "Реал" ва "Ювентус" дан сўнг Лондоннинг "Арсенал" клуби италиялик учун 40 миллион эвро тўлашга тайёр бўлган ярим ҳимоячига кўз тикди.

Қайд этилишича, Локателлининг ўзи "Ювентус" га ўтишни маъқул кўради.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи клуб таркибида 34 учрашувда қатнашган ва унда 4 гол ва 3 голли узатмани амалга оширган.

Аввалроқ, Сассуоло бош директори Локателлининг трансфери тўғрисида қарор Эвро-2020дан сўнг қабул қилинишини маълум қилганди.
37   
Добавить комментарий
Ваше имя: *