Goal24.uz » Жаҳон » Криштиану Роналду – бешта Европа чемпионатида тўп сурган илк футболчи

Криштиану Роналду – бешта Европа чемпионатида тўп сурган илк футболчи

Автор: admin

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 1-тури доирасидаги Венгрияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши маълум бўлди.
Шу тариқа, португалиялик 35 ёшли форвард 5та Европа чемпионатида майдонга тушган турнир тарихидаги илк ўйинчига айланди. 
Роналду 2004 йилда ўз ватанида ўтган Еврода дебютини ўтказган бўлса, 2008, 2012, 2016 йилги турнирларда ҳам иштирок этган ва сўнггисида Португалия билан Европа чемпионлигини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, Португалия «Ф» гуруҳидан кейинги босқичга чиқиш учун Венгриядан ташқари, Германия ва Франция миллий жамоаларига қарши кураш олиб боради.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *