Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари футболчиларини ўзаро алмашиши мумкин.

«Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари футболчиларини ўзаро алмашиши мумкин.

Автор: admin

Ёзги трансфер ойнасида «Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари футболчиларини ўзаро алмашиши мумкин.
Мундо Депортивўнинг ёзишича, «Манчестер Сити» ўйинчилари Жоау Канселу ва хавбек Бернарду Силва Каталония клубига йўл олиши мумкин. Уларнинг ўрнига эса «Барселона» Усмон Дембеле ва Сержи Робертони Гвардиола жамоасига бермоқчи.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада «Барселона» президенти Жоан Лапорта Маёркадаги голф турнирида Пеп Гвардиола билан учрашиб, бўлажак трансферлар масаласини муҳокама қилган. 
Португалиялик ўйинчиларнинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган бўлса-да, икки футболчи ҳам Испанияга кўчиб ўтишга қарши эмас. Лапорта Канселу ва Бернарду Силванинг агенти саналмиш Жорже Мендеш билан яқин алоқада. Клуб Дембеле ва Робертонинг Англияга кўчиб ўтишга рози бўлишини кутмоқда. Икки футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *