Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Эрлинг Холанд "Реал" билан келишувга эришишга жуда яқин турибди

Эрлинг Холанд "Реал" билан келишувга эришишга жуда яқин турибди

Автор: admin

Дортмундликлар уни қўйиб юбормоқчи эмас.
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанн ёзги таътилни Грецияда мароқли ўтказмоқда. Шу билан бирга, у ўз келажаги ҳақида ҳам унутгани йўқ.
Спорт Медиасет хабарига кўра, Холанд ва унинг агенти Мино Раёла “Реал” билан келишувга эришишга яқин турибди. Аммо, бу масалага чек қўйишга ҳали эрта, чунки "Боруссия" футболчини ёзда қўйиб юбормоқчи эмас.
Айтиш керакки, исталган клуб яна бир йилдан сўнг Холандни 75 миллион эврога сотиб олиш мумкин, бу футболчининг шартномасида кўрсатилган. Аммо шунга қарамасдан Дортмунд клуби ҳозирда катта маблағ таклиф қилинаётганига қарамай, Эрлингни сотмоқчи эмас. Шундай экан "Реал"ни олдинда қийин музокаралар кутмоқда.
Эрлинг ўтган мавсум "Боруссия"да жами 40 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 40 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *