Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Ман Юнайтед" Роналдуга қанча маош таклиф қилди?

"Ман Юнайтед" Роналдуга қанча маош таклиф қилди?

Автор: admin

"Манчестер Юнайтед" португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга йилига 17 миллион фунт маош билан таклиф қилди, деб хабар бермоқда Даилй Маил.
Қайд этилишича, ушбу ёзда португалиялик «Ювентус»дан кетиши ва ўзининг собиқ жамоаси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Битимга "манкунианликлар" аъзоси Пол Погба кириши мумкин.
Ҳужумчининг ўзи учун "ПСЖ"га ўтиш варианти мақбулдир, аммо парижликлар раҳбарияти ҳозирча Роналду вакиллари билан боғланмаган. Париж клубининг қизиқиши Килиан Мбаппенинг келажагига боғлиқ.
Айни пайтда Роналду "Ювентус"да йилига 27 миллион фунт ишлаб топмоқда. Ўтган мавсумда футболчи А серияда 33 учрашув ўтказди, 29 гол урди (турнирнинг энг яхши тўпурари) ва 3 голга узатма берди.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *