Goal24.uz » Ўзбекистон » Расман : Абрамов Ўзбекистон миллий жамоасидан истеъфога чиқарилади

Расман : Абрамов Ўзбекистон миллий жамоасидан истеъфога чиқарилади

Автор: admin

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда Гоал24.уз манбаси маълум қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси Саудияда ўтган саралаш босқичидан сўнг Тошкентга қайтиб келган. Тез орада Абрамовнинг истеъфога чиққани эълон қилинади. Ҳозирча унинг ўрнини ким эгаллаши аниқ эмас.
Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк марта ЖЧ саралашини иккинчи босқичдаёқ якунлагач, эндиликда Осиё чемпионати-2023 учун алоҳида саралашда қатнашиши керак бўлади. ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралашига чиққан жамоалар тўғридан тўғри 2023 йил Хитой майдонларида ўтадиган қитъа кубогига йўлланма олди. Ўзбекистон эса рейтинги паст жамоалар билан бирган қолган йўлланмалар учун курашади.
24 июн куни Осиё чемпионати саралаш гуруҳларига қуръа ташланади. Ўйинлар эса кейинги йил февралда бошланади. Бу баҳсларга Ўзбекистон миллий жамоасини бошқа мураббий тайёрлаши кутилмоқда.
164   
Добавить комментарий
Ваше имя: *