Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Сити” Агуеро ўрнига учу ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда.

“Манчестер Сити” Агуеро ўрнига учу ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда.

Автор: admin

У пулни аямайди
“Манчестер Сити”ни Англия чемпиони қилган Хосеп Гвардиола жамоани Эвропа Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқадиган даражага келтириш учун бир неча катта трансферларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.
Агар клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисни қўллаб-қувватласа, у ўз жамоасига биринчи бўлиб Ҳарри Кейнни таклиф этади. “Тоттенхем” ҳужумчиси “шаҳарликлар”га 100 миллион фунт атрофида тушиши мумкин.
 Гвардиола бу трансферни амалга ошира олмаса, Кейннинг ўрнига “Интер”ни чемпион қилган футболчилар – Лаутаро Мартинес,  Ромелу Лукаку ёки “Боруссия” юлдузи Эрлинг Холандни олиб келмоқчи.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу юлдузлар орасида Лаутарони олиш осонроқ бўлади. Чунки “Интер” аргентиналик ҳужумчини 70-80 миллион фунт атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Шунингдек, Гвардиола “Астон Вилла” этакчиси Жек Грилиш, “Атлетико” ҳужумчиси Жоау Феликс, “Реал Соседад” ярим ҳимоячиси Микел Оярсабалга ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *