Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ҳолланд "Челси" қисқа рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди

Ҳолланд "Челси" қисқа рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди

Автор: admin

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳолланд ҳамон Лондоннинг "Челси" клуби манфаатлари доирасидадир.

Журналист Кристиан Фалкнинг сўзларига кўра, "нафақахўрлар" бош мураббийи Томас Тухел ва клуб президенти Роман Абрамович 20 ёшли норвегияликни трансфер бозоридаги устувор мақсад деб билишади.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, "Челси" бамбул форвард билан ҳеч қандай шартнома борасида келишмаган.

Ўтган мавсумда Эрлинг Голланд "Боруссия Дортмунд" таркибида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказган, уларда 41 та гол урган ва 12 та голли пас берган.
53   
Добавить комментарий
Ваше имя: *