Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Атлетико" Триппиерни 43 миллион эврога сотишга тайёр

"Атлетико" Триппиерни 43 миллион эврога сотишга тайёр

Автор: admin

"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппиер яқин орада Мадрид клубини тарк этиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "матрасчилар" футболчидан камида 43 миллион эвро миқдорида хайрлашишга тайёр.

Олдинроқ англиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, "қизил иблислар" Норвичдан Макс Ааронсни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқдалар.

Ўтган мавсумда Триппиер "Атлетико" сафида Ла Лигада 28та ўйин ўтказган ва у 6та голли узатмани амалга оширган.
34   
Добавить комментарий
Ваше имя: *