Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Милан" Томорини "Челси" дан сотиб олди

"Милан" Томорини "Челси" дан сотиб олди

Автор: admin

"Милан" да ижарада ўйнаган "Челси" ҳимоячиси Фикаё Томори "Россонери" нинг тўлақонли футболчисига айланди.

Хабар қилинишича, Милан клуби ижарага олинган футболчини 28,5 миллион эврога сотиб олиш вариантини фаоллаштирган. Футболчи билан шартнома 2025 йил 30 июнгача амал қилади.

Томори "Милан" га январ ойида келиб қўшилди ва мавсумнинг иккинчи ярмида 22 та учрашувда қатнашди ва унда 1 та гол урди.

23 ёшли Томори "Челси" тарбияланувчиси. Лондон клубининг асосий жамоаси учун у 27та ўйин ўтказиб, унда 2та гол урган.

Томори аввал "Брайтон", "Халл Сити" ва "Дерби Каунти" жамоаларида ижарада ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" Браим Диас ижарасини узайтиришга яқин турибди.
33   
Добавить комментарий
Ваше имя: *