Goal24.uz » Жаҳон » Евро-2020.Украина Эвродаги мағлубиятлар сериясини тўхтатди

Евро-2020.Украина Эвродаги мағлубиятлар сериясини тўхтатди

Автор: admin

Терма жамоа ниҳоят ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Евро-2020 «С» гуруҳи 2-тури доирасида Украина миллий жамоаси Шимолий Македонияга қарш саф тортиб, турнирдаги дастлабки ғалабасига эришди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Ярмоленко ҳисобни очиб, турнирдаги 2-голини киритган бўлса, беш дақиқа ўтиб Яремчук фарқни иккитага оширди – 2:0.
57-дақиқада Алиоски пеналтини хато ижро этди, аммо қайтган тўпга зарба бериб фарқни қисқартирди, ўйин сўнггида Украина 11 метрлик жарима зарбасидан гол ура олмади, Малиновскийнинг зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди – 2:1.
Шу тариқа, Украина «С» гуруҳидаги очколари сонини 3тага етказган бўлса, Шимолий Македония кетма-кет 2-мағлубиятидан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли йўқотди.  
Евро-2020. 2-тур. «С» гуруҳи
Украина – Шимолий Македония 2:1
Голлар: 1:0 – 29 Ярмоленко, 2:0 – 34 Яремчук, 2:1 – 57 Алиоски.
Украина – Бушан, Забарный, Миколенко, Караваев, Матвиенко, Шапаренко (Сидорчук, 78), Зинченко, Степаненко, Малиновский, Ярмоленко (Сиганков, 70), Яремчук (Беседин, 70).
Шимолий Македония – Димитриевски, Велкоски (Тричковски, 85), Муслиу, Ристовски, Алиоски, Адеми (Ристевски, 85), Николов (Трайковски, 46), Барди (Аврамовски, 77), Спировски (Чурлинов, 46), Элмаз, Пандев.
Амалга оширилмаган пеналти: Малиновский, 85.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *