Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Тоттенхем" мураббийлигига кутилмаган, эҳтимол кутилган номзод

"Тоттенхем" мураббийлигига кутилмаган, эҳтимол кутилган номзод

Автор: admin

Италиялик мураббий Геннаро Гаттузо "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин.
Лондон клуби "Рома"нинг собиқ мураббийи Паулу Фонсека билан музокара ўтказди, томонлар ҳатто оғзаки равишда шартнома тафсилотлари бўйича келишиб олишди, аммо келишув амалга ошмади.
Инсайдер Фабрисио Романо ёзганидек, бу ҳолат солиқлар сабаб амалга ошмаган. Италияда Фонсека солиқ имтиёзларига эга эди, аммо у ҳолат Буюк Британияда амалга ошмайди. "Тоттенхем" фарқни тўлдирмоқчи эмас эди, шунинг учун музокаралар муваффақияциз тугади.
Энди Женнаро Гаттузо "Тоттенхем"га тайинланишга яқин турибди. Италиялик бугун "Фиорентина"ни тарк этган эди. Мазкур мутахассис "бинафшаранглилар" сафида 23 кун давомида ишлади.

Бунгача "Тоттенхем" Маурисио Почеттино ва Антонио Контени таклиф қилмоқчи эди.
71   
Добавить комментарий
Ваше имя: *