Goal24.uz » Жаҳон » Евро-2020. Белгия Дания устидан иродали ғалабага эришди

Евро-2020. Белгия Дания устидан иродали ғалабага эришди

Автор: admin

Европа чемпионатида В гуруҳида 2-тур баҳслари якунига етди. 
Белгия меҳмонда Дания устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Юсуф Поулсеннинг тезкор голига иккинчи бўлимда Торган Азар ва Кевин де Брюйне жавоб беришди.

«Манчестер Сити» ҳавбеки танаффусдан сўнг ўйинга қўшилиб, вазиятни ўзгартириб юборди. У гол уришдан ташқари ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Сўнгги тур олдидан Белгия очколарини 6тага етказиб, деярли плей-оффга чиқди. Россия ва Финляндияда 3 очкодан бор. Очкосиз Дания сўнгги ўринни эгаллаб турибди. 
Евро-2020. 2-тур. В гуруҳи
Дания — Белгия 1:2
17 июн, «Паркен Стедиум» 
Голлар: Поулсен (2) — Т.Азар (52), де Брюйне (70).
Дания – Шмейхел, Вестергор (Сков, 84), Кристенсен, Кер, Васс (Ларсен, 62), Ҳёйберг, Дилейни (Енсен, 72), Дамсгор (Корнелиус, 72), Меле, Поулсен (Нёргор, 62), Брейтуейт. 
Белгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денаер, Мене, Тилеманс, Дендонкер (Вицел, 59), Т.Азар, Карраско (Э.Азар, 59), Лукаку, Мертенс (де Брюйне, 46).
Огоҳлантиришлар: Васс (59), Дасмгор (69), Енсен (81), Т.Азар (90+4).
56   
Добавить комментарий
Ваше имя: *