Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал" Спиназзолани 30 миллион эврога сотиб олиши мумкин

"Реал" Спиназзолани 30 миллион эврога сотиб олиши мумкин

Автор: admin

"Қироллик" клуби Марселога ўринбосар танлашга қарор қилди.

"Рома" ҳимоячиси Леонардо Спиназзола "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Николо Ширанинг твиттердаги аккаунтига кўра, "қаймоқранглилар" италиялик ҳақида аллақачон маълумот сўрашган.

Қайд этилишича, Рим клуби футболчини камида 30 миллион эврога сотишга тайёр. Агар ҳимоячи Марсело жамоани тарк этса, Мадрид клуби янада фаол музокараларни бошлаши мумкин.

Ўтган мавсумда Спиназзола А серияда "бўрилар" сафида 27 та ўйин ўтказган ва у 2 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 июн куни "Реал Мадрид" да 16 йиллик фаолиятидан сўнг жамоа сардори Серхио Рамос тарк этди.

Сизнинг эътиборингиз Рамоснинг "қироллик" клуби лагеридаги энг яхши дақиқалари.
71   
Добавить комментарий
Ваше имя: *