Goal24.uz » Жаҳон » Криштиану Роналду ижтимоий тармоғида ҳам рекорд қайд этди

Криштиану Роналду ижтимоий тармоғида ҳам рекорд қайд этди

Автор: admin

«Ювентус» ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Инстаграм» ижтимоий тармоғида дунёдаги энг машҳур шахс саналади.
Бугун, 18 июн куни португалиялик 36 ёшли ҳужумчининг «Инстаграм»даги обуначилари сони 300 миллион нафарга етди. Бу мутлақ рекорд бўлиб, бунгача ушбу тармоқда ҳеч ким бундай натижани қайд этмаган эди.  
«Инстаграм»да Роналдудан кейин энг кўп ўқувчи эга бўлган машҳурлардан рестлер ва актёр Дуейн Жонсон жой олган. «Қоя»нинг саҳифасида 246 миллион обуначиси бор. 3-ўриндан эса америкалик хонанда Ариана Гранде ўрин олган - 244 миллион обуначи.
«Барселона» сардори Лионел Мессида 219 миллион обуначи бўлса, «ПСЖ» форварди Неймарда 152 миллион нафар ўқувчи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Роналду жорий йилнинг январ ойида 250 миллионлик маррани забт этганди. Ярим йил ичида Криштианунинг обуначилари сони 50 миллион кишига ошган.
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *