Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон МТЖ бош мураббийига айланиши мумкин бўлган номзодлар

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийига айланиши мумкин бўлган номзодлар

Автор: admin

Вадим Абрамовнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар
15 июндан бери ўзбекистонлик мухлисларнинг Вадим Абрамовга йўллаган саволлари жуда кўп. Энг асосийси у истеъфога қачон чиқарилиши. Ҳозирча, бу ҳақда ЎФА маълумот бермади. Аммо шуни айтиш керакки Вадим Карленовичнинг терма жамоада қиладиган иши тугаган. Шу кунларда Абрамов иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.
Энди терма жамоани ким қўлга олиши аксарият ишқибозларни қизиқтирмоқда. Ижтимоий тармоқларда Рўзиқул Бердиев ва Тимур Кападзе номлари илгари сурилмоқда мухлислар томонидан, албатта. Аммо айни пайтдаги ҳолатдан келиб чиқиб муҳаллий мураббийлар терма жамоани қабул қилиши қийинроқ. Қолаверса, ундан олдинроқ Шота Арвеладзе ва Карлуш Кейруш варианти чиқа бошлаганди.
Номзодлар орасида ҳақиқатга яқинроғи Арвеладзе бўлиши мумкин. Чунки у аввалроқ "Пахтакор"га қайтиш борасидаги мурожаатга йўқ, дея жавоб берди. Бир ой аввал сайтимизга “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Арвеладзени “Пахтакор”га қайтариш учун шахсан ўзи унга қўнғироқ қилгани ва бу масала бўйича улар ўзаро гаплашишгани, аммо Шота Юстинович собиқ жамоасига қайтиш таклифини маълум сабабларга кўра қабул қилмаганини айтганди. Балки Арвеладзе биз кутмаган қарорни қабул қилиши мумкин.
Карлуш Кейруш икки йил аввал Эктор Купер келишидан олдин у билан музокара ўтказилган. Аммо якунда томонлар келиши олмаганди. Бу гал яна ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Ҳар ҳолда Осиё футболи бўйича катта тажрибага эга. 
Бу тахминлар қанчалик тўғри эканлигини балки тез орада билиб олармиз. Ундан аввал эса эртага МОҚда ЎФАнинг навбатдан конгресси бўлиб ўтади. Ўшанда кўп масалаларга ойдинлик киритилиши мумкин. Конгрес 14:30да бошланади.
280   
Добавить комментарий
Ваше имя: *