Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Милан" Рамос билан алоқага чиқди

"Милан" Рамос билан алоқага чиқди

Автор: admin

У катта маош ва катта бонус хоҳламоқда.
Кеча "Реал"дан кетганини эълон қилган ҳимоячи Серхио Рамос ўзига янги клуб изламоқда.
Журналист Хосеп Педреролнинг Эл Чирингуито телеканалидаги "Жугонес" дастурида хабар беришича, 35 ёшли испаниялик футболчи “Милан” билан алоқага чиққан.
Рамос янги клубидан икки йиллик шартнома ва йилига 15 миллион эвро маош талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у шартнома имзолагани учун 20 миллион эвро бонус олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рамос “Реал” билан шартнома муддати якунлангани боис ҳозирда эркин агент ҳисобланади. У бўлажак жамоасига текинга бориб қўшилади.
71   
Добавить комментарий
Ваше имя: *