Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » "ПСЖ" "Манчестер Юнайтед" га Погба учун янги таклиф тайёрламоқда.

"ПСЖ" "Манчестер Юнайтед" га Погба учун янги таклиф тайёрламоқда.

Автор: admin

"Манчестер Юнайтед" форварди Пол Погба ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Ле Парисиен" хабарига кўра, 28 ёшли футболчи борасидаги ҳолатни ПСЖ диққатлик билан кузатиб бормоқда. Парижликлар яқин вақтлар ичида унинг агенти Мино Раёла билан музокараларга киришишга тайёргарлик кўрмоқда.
"ПСЖ Погбани анча вақтдан буён кузатаётгани рост. Носир ал-Ҳелайфи 3 кун олдин Ниccада Раёла билан гаплашган ва улар Баккернинг кетиши сабабли Погба билан унинг жойини тўлдиришни муҳокама қилишган.
"Манчестер Юнайтед" эса ўз футболчисини қўйиб юборгиси, Погба шартномани узайтиргиси келмаяпти", - деб ёзади "РМC Спорт" журналисти Мохамед Бухафси.
Погбанинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *