Goal24.uz » Жаҳон » Евро-2020. Франция Венгрия ўйнида ғолиб аниқланмади.

Евро-2020. Франция Венгрия ўйнида ғолиб аниқланмади.

Автор: admin

Евро-2020 «Ф» гуруҳи 2-тури доирасида Франция миллий жамоаси Венгрияга қарши майдонга тушди.
Будапештдаги «Пушкаш Арена»да ўтган баҳсда мезбон саналмиш венгерлар гуруҳ босқичининг энг кутилмаган натижаларидан бирини қайд этишди. 
Фиола биринчи бўлим якунида ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Гризманн Мбаппенинг узатмасини голга айлантириб, жаҳон чемпионларини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.
Натижада Франция 4 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида қолган бўлса, Венгрия 1 очко билан «ўлим гуруҳи»да 3-ўринга кўтарилди.
Евро-2020. 2-тур
Венгрия – Франция 1:1
Голлар: 1:0 – 45 Фиола, 1:1 – 66 Гризманн.
Венгрия – Гулачи, Фиола, Салаи, Орбан, Него, Над, Шафер (Чери, 76), Шаллаи, Кляйнхайслер (Ловренчич, 84), Ботка, Салаи (Николич, 26).
Франция – Лорис, Варан, Кимпембе, Павар, Дин, Канте, Рабо (Дембеле, 57; Лемар, 87), Погба (Толиссо, 76), Бензема (Жиру, 76), Мбаппе, Гризманн.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *