Goal24.uz » Жаҳон » Шунчаки даҳшат: Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 8-жангида аянчли нокаутга учради

Шунчаки даҳшат: Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 8-жангида аянчли нокаутга учради

Автор: admin

Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6 КО) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Габриел Росадога (26-13-1, 15 КО) қарши ўтказди.
АҚШ вақти билан 19-июн оқшомида Эл-Пасо шаҳри (Техас штати) мезбонлигида ўтказилган Мелиқўзиев—Росадо жанги атиги 3 раунд давом этди. Жанг аслида 12 раундга белгиланганди. 1-раунд Бектемирнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва у ҳатто раунд сўнгида Габриелни нокдаун ҳолатига туширди. 2-раундда эса боксчилар бироз сокинлашди. 3-раундга келиб Мелиқўзиев ҳужумга ўтган бир вақтда Росадонинг ўта кучли ўнг қўл зарбасини қабул қилди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа жанг якунланди.
Росадо бу ғалаба орқали Бектемирнинг WБА Cонтинентал ва WБО Интернатионал камарларига эга чиқди.
Қайд этиш жоиз, бу Бектемир Мелиқўзиев учун профессионал боксдаги илк мағлубият бўлди. У Росадога қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (6 тасида нокаут билан) қозонганди.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *