Goal24.uz » Жаҳон » Евро 2020. Италия Уелс устидан ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа кўрсатди.

Евро 2020. Италия Уелс устидан ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа кўрсатди.

Автор: admin

Европа чемпионатида А гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 
Муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилган Италия Уелс устидан ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа кўрсатди. Британияликлар мағлубиятга қарамай, 2-ўрин билан 1/8 финалга йўл олишди. 
Швейцария Туркиядан устун келиб, очколар сони бўйича (4) Уелсга етиб олди. Аммо тўплар нисбатидаги фарқ туфайли Петкович жамоаси 3-ўринни эгаллади. Швейцарияда умид бор — жамоа энг яхши 3-ўринлар қаторида плей-оффга чиқиши мумкин. Турклар эса турнирни очкосиз ҳолда тарк этишди. 
Евро-2020. А гуруҳи. 3-тур
Италия — Уелс 1:0
Гол: Пессина (39).
Италия – Доннарумма (Сиригу, 89), Эмерсон, Бастони, Бонуччи (Ачерби, 46), Толои, Пессина (Кастровилли, 87), Жоржино (Кристанте, 75), Бернардески (Распадори, 75), Верратти, Кеза, Белотти. 
Уелс – Уорд, Уилямс (Девис, 86), Родон, Робертс, Ампаду, Ремзи, Аллен (Люитт, 87), Бейл (Брукс, 86), Моррелл (Мур, 60), Жеймс (Уилсон, 74), Гантер.
Огоҳлантиришлар: Аллен (51), Пессина (79), Гантер (79).
Четлатиш: Ампаду (55).
70   
Добавить комментарий
Ваше имя: *