Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Месси билан янги шартнома борасида келишувга эришди

«Барселона» Месси билан янги шартнома борасида келишувга эришди

Автор: admin

«Барселона» сардори Лионел Месси клуб билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи фаолиятини "кўк-анорранглилар" сафида давом эттиради. Томонлар 2 йилга мўлжалланган шартномани имзолашади.

Мессининг янги шартномасидаги йиллик маоши 60 миллион еврога тенг бўлади. Солиқлар тўланганидан кейин ушбу сумма 35 миллион еврони ташкил қилади. Бу эса Леонинг шу пайтгача олиб келган маошидан 53 миллион еврога камдир.

Шунингдек, шартномада мавсум-2022/2023дан кейин футболчининг "Интер Маями"га кўчиб ўтиши ҳам назарда тутилади. Месси у ерда ҳам икки мавсумни ўтказади. АҚШда ҳам унинг йиллик маоши 35 миллион еврога тенг бўлади.
Манба: соccернеwс.ру
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *