Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Наполи" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

"Наполи" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

Автор: admin

Неаполликлар у билан келиша олмаяпти.
"Наполи" ҳужумчиси Лорентсо Инсине "Барселона"нинг трансфер нишонига айланди.
Футбол Италиа нашри тарқатган хабарга қараганда, "кўк-анор ранглилар" 30 ёшли футболчи уй клубида қийин вазиятга тушиб қолганидан фойдаланмоқчи. Неаполликлар раҳбарияти футболчи билан келишмовчиликларга дуч келди, шу сабабли у билан янги шартнома бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Инсине ортда қолган мавсум "Наполи" сафида 48 та ўйин ўтказди ва 19 гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнида тугайди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 48 миллион эврога баҳоланмоқда.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *