Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Эвро-2020" рекордчиси "Ювентус"га ўтиши мумкин

"Эвро-2020" рекордчиси "Ювентус"га ўтиши мумкин

Автор: admin

Уни Италияда кутишмоқда.
Полша чемпионатида иштирок этувчи "Погон" клуби ярим ҳимоячиси Каспер Козловски фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 17 ёшли полшалик футболчининг хизматларига "Ювентус" ва "Каляри" клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 5 миллион эврога баҳоланмоқда.
Қайд этиш лозимки, Козловски ҳозир Полша терма жамоаси сафида “Эвро-2020”да иштирок этмоқда. Эътиборлиси, у Эвропа чемпионатлари тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. У 17 ёш 246 кунлик пайтида қитъа чемпионатида майдонга тушди.
Полша терма жамоаси "Эвро-2020"даги навбатдаги учрашувини 23 июн куни Швеция терма жамоасига қарши ўтказади.
125   
Добавить комментарий
Ваше имя: *