Goal24.uz » Жаҳон » Евро 2020. Украина — Австрияга ютқазиб қўйди.

Евро 2020. Украина — Австрияга ютқазиб қўйди.

Автор: admin

Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-тури доирасидан ўрин олган икки ўйин 21-июн, душанба куни бўлиб ўтди.
Бухарестда Украина ва Австрия терма жамоалари ўзаро баҳс юритди. Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол Кристоф Баумгартнер томонидан киритилди.
Нидерландия терма жамоаси Амстердамда Шимолий Македония устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Норасмий мезбонлар сафида Жоржинё Вейналдум дублга эришган бўлса, Мемфис Депай ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа C гуруҳидаги ўйинлар якунига етди. Нидерландия 100 фоизлик натижа билан гуруҳдан чиққан бўлса, Австрия иккинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга чиқиш масаласини ҳал этди.
Евро—2020
21-июн, душанба
Украина — Австрия 0:1
Гол: 0:1 – 21 Баумгартнер.
Украина: Бушан, Матвиенко, Миколенко (Беседин, 85), Караваев, Забарний, Зинченко, Шапаренко (Марлос, 68), Малиновский (Сиганков, 46), Сидорчук, Ярмоленко, Яремчук.
Австрия: Баҳманн, Ҳинтереггер, Драгович, Алаба, Лайнер, Забицер, Шлагер, Лаймер (Илзанкер, 72), Баумгартнер (Шопф, 33), Гриллич, Арнаутович (Калайжич, 90).
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *