Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Рамос учта топ-клубдан таклиф олди

Рамос учта топ-клубдан таклиф олди

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клубини тарк этишини эълон қилган Серхио Рамос бир қатор клублар таклифини кўриб чиқмоқда.
Ас нашрининг ёзишича, 35 ёшли испаниялик ҳимоячи ҳозиргача «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клубларидан таклиф олган. 
Қайд этилишича, Рамос Манчестер клубларининг таклифлари орасидан жамоанинг катта тарихи жиҳатидан «Манчестер Юнайтед»ни устун кўрмоқда. Шунга қарамай, футболчи ва унинг оиласи Англия Премер-лигаси эмас, Франция клубига ўтишни истамоқда. Парижликлар молиявий жиҳатдан «МЮ»дан яхшироқ таклиф билдириш билан бирга 2 йиллик шартнома таклиф қилган. Қолаверса, футболчи Парижни ўзи ва оиласи учун қулай шаҳар деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ, Рамосни Моурино «Рома»га таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Футболчи 30 июн куни эркин агентга айланади.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *