Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал Мадрид» қайси трансфер учун Варанни сотмоқчи экани маълум бўлди

«Реал Мадрид» қайси трансфер учун Варанни сотмоқчи экани маълум бўлди

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида Рафаел Варанни бошқа клубга сотишга тайёр, дея хабар бермоқда Ас.
Манбанинг ёзишича, Мадрид клуби франциялик ҳимоячи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаётгани сабабли ёзда Варан бўйича трансфер таклифларни кўриб чиқмоқчи. Унга «Манчестер Юнайтед» ва «Милан» клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб Рафаелни янги мавсумда ҳам олиб қолиб, 2022 йилда шартномаси якунига етгач эркин агент сифатида қўйиб юборишдан хавфсирамоқда. 
Қайд этилишича, «Реал» раҳбарияти Рафаел Варанни 60 миллион евро эвазига сотиб, Эрлинг Ҳоланд ёки Килиан Мбаппе трансферини амалга оширишни кўзламоқда. Клуб ушбу икки юлдуз ҳужумчидан бирини ёзда Мадридга олиб келишни асосий мақсад сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе «ПСЖ» билан ҳали шартномасини узайтирмаган бўлса, «Боруссия» Эрлинг Ҳоландни 120 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *