Goal24.uz » Жаҳон » Евро-2020. Англия Чехияни базор енгди.

Евро-2020. Англия Чехияни базор енгди.

Автор: admin

Европа чемпионатида плей-оффга чиққан яна уч жамоа номи маълум бўлди. «Д» гуруҳида Англия ўз майдонида Чехияни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқди. Шотландияни 3:1 ҳисобида енгган Хорватия иккинчи ўрин билан, Чехия эса учинчи ўрин билан плей-оффга чиқди. Ҳар икки жамоа 4 очко тўплади. Шотландия эса 1 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
«Д» гуруҳи вакиллари плей-оффда «Ф» гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келади. Бу гуруҳ ўйинлари эртага ўтказилади ва ҳозирда жамоаларнинг барчасида имконият бор.
Евро-2020
3-й тур, «Д» гуруҳи
Чехия – Англия 0:1
Гол: Стерлинг (12).
Чехия: Ватслик, Соуфал, Челюстка, Калас, Боржил, Соучек, Голеш (Выдра, 84), Масопуст (Гложек, 64), Дарида (Крал, 64), Янкто (Шевчик, 46), Шик (Пекхарт, 75).
Англия: Пикфорд, Магуайр, Уокер, Шоу, Стоунз (Мингз, 79), Райс (Хендерсон, 46), Филлипс, Грилиш (Беллингем, 68), Сака (Санчо, 84), Стерлинг (Решфорд, 67), Кейн.
66   
Добавить комментарий
Ваше имя: *