Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Атлетико" испаниялик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

"Атлетико" испаниялик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

Автор: admin

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Арсенал"нинг испаниялик ҳимоячиси Эктор Белеринга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, "матрасчилар" ёзги трансферлар вақтида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқдалар. Белерин "Атлетико" таркибида Англияга қайтишни истаётган Киран Триппернинг ўрнини эгаллаши мумкин.
26 ёшли Белерин "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Арсенал"да 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсумда барча турнирларда 35 учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
62   
Добавить комментарий
Ваше имя: *