Goal24.uz » Жаҳон » Евро 2020. Левандовскининг дубли Полшага ёрдам бермади

Евро 2020. Левандовскининг дубли Полшага ёрдам бермади

Автор: admin

Евро-2020 «Е» гуруҳи 3-тури доирасидаги ўйинлар билан плей-оффга йўлланма олган навбатдаги жамоалар номи маълум бўлди.
Гуруҳдаги иккинчи баҳс – Швеция – Полша учрашувида эса Форсбергнинг дублидан кейин поляклар мағлубиятга учраётган, аммо Левандовски катта саҳнага чиқиб, 61 ва 84-дақиқалардаги голи эвазига Полшага умид бағишлаганди. Аммо Классон 90+4-дақиқада шведларга ғалаба келтирди – 3:2..
Натижада, Швеция 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб плей-оффга чиққан бўлса, Испания 5 очко ва 5та гол фарқи билан 2-ўрин билан нимчоракфиналга йўлланма олди. 3 очко билан 3-ўринда қолган Словакия ва 1 очко билан 4-ўринда қолган Полша Евро-2020 билан хайрлашди.
Швеция – Полша 3:2
Голлар: 1:0 – 2 Форсберг, 2:0 – 59 Форсберг, 2:1 – 61 Левандовски, 2:2 – 84 Левандовски, 3:2 – 90+4 Классон
Швеция – Олсен, Аугустинссон, Линделеф, Люстиг (Крафт, 68), Даниелссон, Олссон, Экдал, Форсберг (Классон, 77), Ларссон, Квайсон (Кулусевски, 55), Исак (Берг, 68).
Полша – Шченсни, Берешински, Беднарек, Глик, Пухач (Франковски, 46), Клих (Козловски, 73), Зелински, Юзвяк (Шверчок, 61), Криховяк (Плахета, 78), Швидерски, Левандовски.
52   
Добавить комментарий
Ваше имя: *