Goal24.uz » Жаҳон » Евро 2020.Португалия — Франция жанговор дуранг.

Евро 2020.Португалия — Франция жанговор дуранг.

Автор: admin

Европа чемпионатида гуруҳ босқичи баҳслари якунланди.
Ф гуруҳининг сўнгги тури драмаларга бой бўлди. Иккала ўйинда ҳам жанговар дуранг қайд этилди.
Германия Мюнхенда Венгрия билан  баҳс юритиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. 
Португалия — Франция тўқнашувида эса Роналду ва Бензема дубл қайд этишди. 
Эътиборлиси, Криштиану ушбу ўйиндаги голлари орқали рекордлар қайд этди: у миллий жамоалар тарихида энг кўп тўп киритган Али Даийнинг натижасини (109 гол) такрорлади. Мирослав Клозени ортда қолдириб, ЖЧ ва Евроларда энг кўп гол (21) урган футболчига айланиб олди.
Шу тариқа «ўлим гуруҳи»дан Франция (5 очко) 1-ўрин, Германия (4) 2-поғона, Португалия (4) 3-ўрин билан 1/8 финалга йўл олди. Венгрия 2 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
Евро-2020. Ф гуруҳи
3-тур. 23 июн
Португалия — Франция 2:2
Голлар: Роналду (31 пеналти, 60 пеналти) — Бензема (45+2 пеналти, 47). 
Португалия – Патрисиу, Семеду (Далот, 79), Диаш, Пепе, Геррейру, Моутиню (Рубен Невеш, 73), Саншеш (Сержиу Оливейра, 87), Бернарду Силва (Фернандеш, 72), Данилу Перейра (Палиня, 46), Жота, Роналду. 
Франция – Лорис, Кунде, Варан, Эрнандес (Дин, 46; Рабо, 52), Кимпембе, Погба, Канте, Толиссо (Коман, 66), Бензема, Гризманн (Сиссоко, 87), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Лорис (27), Люка Эрнандес (36), Гризманн (39), Кимпембе (83).
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *