Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Горетскининг агенти футболчи учун янги клуб изламоқда

Горетскининг агенти футболчи учун янги клуб изламоқда

Автор: admin

Германиялик ярим ҳимоячи ушбу ёзда клубни тарк этиши мумкин.

"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горетска ёзги трансферлар вақтида Мюнхен клубини тарк этиши мумкин. Мундо Депортиво хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли немис Германия чемпионларининг янги шартнома борасидаги таклифидан қониқмаган.

Амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган, шунинг учун "Бавария" эркин агент мақомига эга бўлишига йўл қўймаслик учун уни шу ёзда сотмоқчи.

Қайд этилишича, футболчи аллақачон ўз агентидан янги жамоа қидиришни сўраган.

Сўнгги кампанияда Горетзка 32та учрашув ўтказиб, унда 8та гол урди ва 9та голли пас берди.
58   
Добавить комментарий
Ваше имя: *