Goal24.uz » Transfer » Месси қайси чемпионатга йўл олиши аниқ.

Месси қайси чемпионатга йўл олиши аниқ.

Автор: admin

Шартнома шартлари жуда ҳам антиқа.
Ўзини дунёнинг энг ёмон футбол клуби деб эълон қилган Бразилиянинг “Ибис” жамоаси аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессига шартнома таклиф қилмоқда.
Битим шартлари қуйидагича: 15 йиллик шартнома, бу унинг қайд этадиган кўрсаткичларига боғлиқ. Шартномада айтилишича, Месси кўп гол уриши ва жамоани чемпионликка олиб бориши тақиқланади. Шунингдек, Лионел кўзгу олдида Пеле Марадонадан яхшироқ деб уч марта қасам ичиши керак.
Айтиш жоизки, “Ибис” ўтган асрнинг саксонинчи йилларида 3 йил 11 ойлик ғалабасиз сериядан сўнг Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган. Ҳозирда ушбу жамоа  Бразилиянинг қуйи дивизионларидан бирида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Лионел Мессининг  "Барселона" билан шартнома муддати якунланди ва у ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
1 052   

Комментарии
(1)

  1. bek 7 июля 2021 07:12
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂😂
Добавить комментарий
Ваше имя: *