Goal24.uz » Ўзбекистон » Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди

Автор: admin

19 июл куни ўзбекистонлик ММА жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар берди. 
У Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўз бошқарувидаги «БМW Х5» автомашинасида автоҳалокатга учраган.
Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг ММАдаги профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган, халқаро ареналарда натижа кўрсатиб, «Осиё айиғи» лақаби билан машҳур бўлган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати тўлиқ маълумот берди.
«2021 йилнинг 19 июл куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобил йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Лаcетти» ҳамда «БМW Х5» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида «БМW Х5» русумли автомобил йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада, «БМW Х5» русумли автомобил ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобил йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади баёнотда.
327   
Добавить комментарий
Ваше имя: *