Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Тоттенхем" нинг белгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд жамоани тарк этишга яқин турибди.

"Тоттенхем" нинг белгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд жамоани тарк этишга яқин турибди.

Автор: admin

Лондоннинг "Тоттенхем" клубининг белгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Ширанинг твиттерда ёзишича, Қатарнинг ал-Дуҳаил тажрибали ҳимоячига уч йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Битимнинг молиявий томони ҳақида маълумот йўқ.

Таъкидлаш жоизки, Алдервейрелднинг "Шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади. Ўтган мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида АПЛнинг 35 учрашувида майдонга тушди ва битта гол урди.

Олдинроқ "Тоттенхем" "Аталанта" дарвозабони Перлуижи Голлини ижарага олгани ҳақида хабар берилган эди.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *