Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Роналд Куман «Барселона»нинг икки трансферини бекор қилди

Роналд Куман «Барселона»нинг икки трансферини бекор қилди

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман клуб раҳбарияти жамоага таклиф этмоқчи бўлган икки футболчининг трансферини бекор қилди.
АС нашри хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти «Лилл» яримҳимоячиси Ренату Саншеш ва «Аталанта» ҳимоячиси Кристиана Ромерони «Барса»га таклиф этмоқчи бўлган. Аммо нидерландиялик мутахассис 23 ёшли португалиялик ва 23 ёшли аргентиналик ўйинчиларнинг жамоани кучайтира олмаслигини айтиб, трансферни бекор қилган.
Маълумот учун, «Барселона» 31 июл куни «Штутгарт», 4 август куни эса «Ред Булл Залсбург» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 
Ла Лига доирасидаги 1-тур ўйини эса 15 август куни «Камп Ноу»да ўтиб, шу куни «Барса» «Реал Соседад»ни қабул қилади.
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *